ЗИҚНА ИНСОН:

-«Янги йилни ўйлаб топган ким,
Эсиз, хар йил — қиламан чиқим.

Совға-салом ва яна арча,
Дастурхонга ноз-неъмат қанча.

Яхшиямки йилда бир марта,
Нишонлаймиз биз ярим-ёрти.

Йил ўн икки ой бўлса агар,
«Банкрот» бўлар эдим, хар сафар!»…

САХИЙ ИНСОН:

Янги йилни ўйлаб топган ким,
Нишонламоқ, уни хам мухим.

Арча безаш ва совға-салом,
Гашти бордир, хулласи калом.

Дастурхон хам ўзгача бу кун,
Унда нозу-неъматлар тўкин.

Йил ўн икки ой бўлса агар,
Нишонлардик, яйраб хар сафар!…

***

Байрамлар хам кўпайсин ғоят,
Инсоф берсин, барчага шояд

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz