«Мағлуб бўлиб» (шеър)

Булут қуёшни ўраб,
«Юзин» тўсмоқ бўлади.
Қуёш эса, «мўралаб»,
Ёғду сочиб, кулади.

Булутни четга суриб,
Нурини сочар ерга.
Булутлар мағлуб бўлиб,
Қочар аллақаерга!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ