«Қай бири тўғри?» (Хазил шеърлар — приколлар)

Дастурхон атрофида,
«Катталар» йиғилишиб.
«Нималар»ни хақида,
Сўзлашар, бахслашиб.

Биз уларнинг гапига,
Қулоқни берсак, бироқ,
-«Катталар сухбатига,
Солма» — дейишар — «қулоқ!».

Майли, нима хам деймиз,
Лекин, баъзан койишар:
-«Нега қулоқ солмайсиз,
Катталарга?» — дейишар!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ