Гап бошлади — ғийбатчи:
-«Шикоятим қўшнимдан.
У мен каби ёзувчи,
Нима фарқи бор мендан?».
Дейишди: -«У сендайин,
Иғвогарлик қилмаса,
У тебратиб қаламин,
Ёзар хикоя, қисса!».
-«Мен ёзаман барибир,
Қўшним ёзмас қаламда,
Ручкада ёзар ахир,
Шу сабаб, мен аламда!»
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ
