«Хаёт давом этмоқда» (шеър)

Турибсан — мағрур, сокин,
Гўё мени унутиб.
Кўнглинг топгандай таскин,
Ўзни мендан совутиб.

Ишларим «чаппа» кетган,
Ха, сезгансан ўшанда.
Сенга хам хабар етган,
Оқибат шу эканда.

Сўзингга махтал бўлиб,
Келишингни кутибман.
Ўзимга хамдард билиб,
Сенга пешвоз чиқибман.

Энди бўм-бўш хаммаёқ,
Дунё эса қоронғу.
Ўчиб қолганда маёқ,
Кемани «босар қайғу»…

…Бу кунлар ўткинчидир,
Хаёт давом этмоқда.
Ойнинг «ярми» — зулматдир,
«Ярми» эса — «кутмоқда»!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ