Бежирим кийинган бир йигит,
Борарди кўчада охиста.
Тўсатдан олдидан, ўша пайт,
Бир жонон чиқдику бехосдан.
Йигитча устаси гап-сўзни,
«Жонон»га гап отди қотириб:
-«Қайдадир кўрганман, мен сизни,
Кечиринг, қўйдимми, кутдириб?».
«Жонон» хам анойи эмаскан,
Бир онда «жавоб»ни тахлади:
-«Йигитча, эримни кутяпман!»,
Жавобдан — йигитча яхлади!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ