Ха, топдингиз — қошиқман,
Таомларга ошиқман.

Таом есангиз менда,
Қадрим биласиз шунда.

Тайёрлашар металлдан,
Гох альюмин, никелдан.

Гох ёғоч, гохи кумуш,
(Баъзан тилладан эмиш!).

Санчқи, чўпак «кундошим»,
(Етар бунга бардошим).

Рўзғорда керакман хўп,
Сотиб олинг — мендан хўп.

Мабодо, тўй қилсангиз,
Мен керакман — билсангиз.

Паловтўрани хамма,
Қўлда емайди аммо,

Ана шунда албатта,
Мен бўламан — хизматда!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz