Қайтди йигит харбий хизматдан,
«Медаль» билан тўлдириб кўксин.
Соғинч хисси тошиб юракдан,
Қўнғироқнинг босди тугмасин.

Шу пайт унинг қўшни ховлига,
Кўзи тушиб ўзгарди дарров.
Назар солди бир-бир атрофга,
«Сезмадими» дегандек биров.

Яшар эди бу ерда унинг,
«Илк мухаббат» деган ғунчаси.
Икковлашиб висол қўшиғин,
Куйлашганди қанча-қанчасин.

Улар учун севимли гўша
Эди битта каттакон чинор.
Ха. турибди,бу чинор — ўша,
Турар мағрур, тўкканча виқор.

Билди фақат эртаси туриб,
«Мухаббати» бегона энди.
Қўшни қиздан — хотира бўлиб,
Фақат, ўша — чинор қолганди!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz