Махаллангда кўрдим барно юзингни,
Бунча мендан олиб қочдинг ўзингни.

Хуркак оху каби бўлиб негадир,
Қарашларинг мени ерга эгадир.

Хуштагимга сира парво қилмайсан,
Деразангга кесак отсам, билмайсан.

Хат бергандим болачалар қўлига,
Ирғитибсан уни печка тўрига.

Мухаббатим — чинакам дейман, ишон,
Чунки оғрир — мана бу ерим, хамон.

Ие, юрак бу ердамасми, узр,
(Шунга кулганмидинг, сен қилиб хузур).

Кеча мени шилқим дединг юзимга,
Ишонмасдан қалбдан айтган сўзимга.

Телефон рақамим доим «чёрний»да,
Бошқаси бўлсами — сени ўрнингда…

Ха, майли, мен — ўз ахдимдан қайтмайман,
(Бир тарсаки туширганинг — айтмайман!)…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz