Дарднинг сира бўлмас яхшиси,
Саломатлик, бу — туман бойлик.
Тўрт мучангиз, агар соғ бўлса,
Турмуш бўлар яна чиройлик….
…Оғир дардга чалинган инсон,
Ётар экан шифтга термулиб,
Аранг нафас олсада. бу он,
Лекин дебди, ғалати кулиб:
-«Майли, холим бўлсада қийин,
Мен бахтлиман, олганда аслин.
Дардим тайин, даъвоси тайин,
«Дарди — бедаъво»дан асрасин!»…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ