Булбулигўё нима,
Қушмикан — афсонавий?
Билмасанг, қўй, индама,
Бу, бир сир — оилавий.

Булбулигўё — асли,
Бу — кеннойинг уйдаги.
Агар бўлганда ақли,
Сайрарми — бехудага?

Бошлайди эрта тонгда,
Ётарга қадар сайраб.
…Хайрият, ухлар тунда,
Тонггача — қолай яйраб!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz