Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Зулайҳо Бойхонова саҳифасига хонанда Милена Матмусаева ва яна бир қиз билан тушган суратини жойлади  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Фото: Instagram

Туркиялик машҳур актриса Фаҳрие Эвжен бир неча йиллик танаффусдан сўнг кинога қайтмоқда.

Фото: Instagram

Зарина Низомиддинова саҳифасига янги суратини жойлади.

Фото: Instagram

Ёш хонанда Жасурбек Мавлонов янги Malibu’си ва унга таққан қиммат давлат рақами билан мақтанди.

Фото: Instagram

Асал Шодиева клипларда суратга тушмаётган бўлса-да, истисно тариқасида Озода Нурсаидованинг қўшиғига ишланаётган клипда кўриниш беради. Хонанда бунинг учун Асалга бир чамадон доллар миқдорида гонорар «тўлаган».

Ситора Фармонова ҳам янги суратини мухлислари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Русийзабон ёшларнинг севимли хонандаси Гафур она шаҳри Тошкентга келганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Миср саёҳатига турмуш ўртоғисиз боргани учун фолловерларининг турли мулоҳазаларига сабаб бўлган Райҳон оилавий ҳаётида ҳаммаси жойида эканлигини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Шунингдек, хонанда ўғилларининг парашютдаги парвози акс этган видео билан ҳам бўлишди.

Зиёда фолловерларининг ҳаётини яхшилик томонга ўзгартиришга кўмак берувчи маслаҳатлар билан бўлишди.

Фото: Instagram

Турк актрисаси Ҳазал Филиз 33 ёшга тўлди. У туғилган кунини Дубайда қарши олди.

Фото: Instagram

Актриса Феруза Норматова «Миллий» телеканалида намойиш этиладиган «Hindi show» кўрсатуви балетмейстеридан хафа бўлганини айтди ҳамда балетмейстернинг репетиция вақтида унинг қўлларига уриб ташлагани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

От qwert.uz