
-«Қаерда тиббиёт — юксак чўққида?»,
-«Ўйлаб хам кўрмабмиз, шулар хақида!».
-«Мен ўйлаб кўрганман, жавобим тайёр».
-«Интернет-ёрдамчинг, яширма айёр!».
-«Қандай билганимни, хўш, нима фарқи?,
Ахамиятсиздир — миллати, ирқи.
Бу давлат нуфузи — элларда достон,
Номин сизга айтсам — буюк Хиндистон!».
-«Ха тўғри, тиббиёт уларда юксак,
Лекин масалага — тубдан қарасак,
Уларда хам бордир — муаммолари,
Бир эсланг, севимли — хинд киноларин,

Туғилган чақалоқ — алмашиб қолар,
Ёки эгизакдан — бири йўқолар!
Сўнгра муаммолар — кетар қалашиб,
Судлашиб, бир умр — мерос талашиб!…»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ