«Деразадан маъюс боқаман…» (Қизиқарли суратлар — шеърий изохлар билан)

Деразадан маъюс боқаман,
Хаёл дарёсида «оқаман».

Муаммо йўқ, хаётим равон,
Лекин, битта ташвиш бор хамон,

Гарчи, мен уй ичра — эркаман,
Ховлидаги итдан қўрқаман.

У ўлмади — мен қутулмадим,
Ким олдин — ким кейин, билмадим?…

-Нима хохлайсан, қушча?
Қуриб берайми — уйча?

-Уйчага йўқ, эхтиёж,,
Лекин хозир ноилож,

Бир оз озиқ берсанг бас,
Менинг қўрққаним — қафас!…

-Жонивор, қўрқма мендан,
Ранжиганим йўқ сендан.

Йўлимни қўй бўшатиб,
Йўқса сени ўхшатиб…!

-Яхшиликка — ёмонлик,
Яхшига йўқ — омонлик.

Қўриқласам — мулкингни,
Енгиллатиб юкингни,

Шуми, жавобинг менга,
Эсиз, мехнатим сенга!…

Қўёшда тобланиш — ёқимли қаранг,
Нурида товланар — атроф ранг-баранг.

Қуёш нурларида — чўмилиб аста,
Исиниб оламиз, бизлар бир пастда.

Яхшиям қуёш бор, биз каби қушга,
Чунки қўлимиз йўқ, гулхан ёқишга!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ