-Болажоним, ахир сени ким,
Хафа қилди — айтарсан балким?
-Шер деб сизга — айтдимку ахир!
-Нима дединг, қулоғим оғир?…
-Туш бошимдан, ярамас!
-Ўзинг айбдор — мен эмас!
-Қичқиряпсан, не хатар етди?
-«Адреналин» — мени тарк этди!
Хаёлга чўмибсан, қандай ниятда?
-Хайвонот боғидан — йўл фақат битта!
-Э, қўйсангчи, нахотки шундай?
-Сени алдаб — бўларми бундай?
-Ахир оғзим, қолди юмилмай!
-Кириб кетар — пашшалар билмай!
-Йўл юрибди, йўл юрса хам — мўл юрибди,
Манзилига шўрлик — зўрға улгурибди!….
-Ие, Шерхон, нени кўряпсиз бахам?
-Шахсий гигиена бордир — шерда хам!…
-Танангни тозалаб хашоратлардан,
Ўзим халос қилай, сени улардан.
-Ха, яхши бўларди — битта гап аммо,
Тўлов масаласи — бизда муаммо!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ