Хурматли ___________________________________ !
Сизни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан чин қалбимиздан қутлаб, Сизга бахорий табассум, мустахкам сихат-саломатлик, қуёш харорати-ю олам-олам қувончга тўла хиссиётларни йўлдош бўлишига тилакдош бўлиб қоламиз!
Лабларингиздан самимий кулгу, хонадонингиздан бахт-саодат туйғулари, эзгулик хисси, нур ва севинч, меҳр ва мухаббат асло аримасин!

Хурматли ___________________________________ !
Сизни онажонлар байрами билан муборакбод қилиб, Сизга узоқ умр, бахт-саодат, тинчлик — хотиржамлик туйғуларини тилаб қоламиз!
Хонадонингизда хамиша тинчлик-тотувлик хукм сурсин, юзингиз ғам кўрмасин, фарзандларингиз ва яқинларингиз мехридан хамиша бахраманд бўлишлик насиб этсин!

Хурматли_____________________________________ !
Сизни барча _________________ номидан 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан чин кўнглимиздан табриклаб, Сизга дунёдаги барча эзгу тилакларни ва истакларни раво кўришимизни хамда бизнинг бахтимизга доимо соғ-саломат юришингизни астойдил тилаб қоламиз!
Хонадонингизда хамиша бахт-иқбол қуёши порлаб туришига тилакдошмиз!

Бугун байрам, атроф ўзгадир,
Бу гўзаллик бари Сизгадир.
Дўстлар бирлан базм қилурмиз,
Сизни қутлаб, таъзим қилурмиз!

Онажонлар байрами бугун,
Мехримизни улашиб бирга,
Тилакларнинг барчаси бу кун,
Жойланади диллардан дилга!

8-март байрами билан табриклайман! Сизга бахорий кайфият хамда қалбингиздан қувонч ва ёруғлик хиссиётлари жой олишини тилаб қоламан. Юзингиздан табассум аримасин, хаётингиз турли хил ажойиб совғаларга бой бўлсин. Йилнинг аёллар байрами кунида сизга битмас-туганмас бахт — саодат ва соғлиқ тилаб қоламан! Байрамингиз муборак бўлсин!

Азиз, мунис ва муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар! Барчангизни «8-март Халқаро хотин-қизлар куни» билан чин юракдан муборакбод этамиз. Сизларга узоқ умр, сиҳат саломатлик ва бахт-саодат, тилаймиз. Кундалик ишларингизда, хаётингизнинг барча жабхаларида омад қуши Сизларга хамиша хамрохлик қилсин! Бахтимизга доимо соғ-омон бўлинглар!

1

Хурматли ____________________________ !
Сизни 8-март «Халқаро хотин-қизлар» куни байрами билан  табриклаймиз!
Хонадонингиз нур ва севинч, меҳр ва мухаббатга тўлсин, яқинларингиз мехри Сизни асло тарк этмасин!

Сизни 8-март хотин-қизлар куни байрами билан табриклаймиз! Хаётингиз бахтли тасодифларга бой бўлишига тилакдошман. Хонадонингизда тинчлик, саломатлик, хотиржамлик ва мехр-оқибат хис-туйғулари хукмрон бўлсин. Келгуси хаётингизда хамиша сизга бахт-иқбол абадий йўлдош бўлишини чин қалбимиздан тилаб қоламиз!

8-март хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Сизга аъло кайфият хамда мустахкам соғлик тилаб қоламиз. Бахорий илиқлик қалбингизни тарк этмасин. Байрамингиз қутлуғ бўлсин, мухтарама онахонлар ва сингиллар!

8-март хотин-қизлар байрами билан шарафи билан муборакбод этаман! Ушбу байрам Сизга мехрли қуёш тафтини ва бахтли онларни хадя этсин. Барча орзу-умидларингизни руёбга чиқишига тилакдошман. Хурсандчилик ва бахт-иқбол туйғулари Сизга хамрох бўлсин!

8-март «Халқаро хотин-қизлар» куни байрами билан табриклаб, кундалик хаётингиз мазмунли, қизиқарли ва ёрқин-сержило бўлишини, бахтиёр онларингизни хамиша дўстлар даврасида нишонлашингизни, битмас-туганмас бахт, соғлик ва мўл-кўлчилик сизни тарк этмаслигини тилаб қоламиз!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz