Икки зебра қизитишиб сухбатни,
Сўзлардилар сира бермай навбатни:

-«Эшитдингми дўстим, янгилик бугун,
Сувайш каналида, бир кема дегин….

Кўндаланг бўп қолиб, йўлни тўсибди,
Юклар тўхтаб қолиб, зарар ўсибди!».

-«Нималар деяпсан, овсар тасқара,
Сен ўзинг кимсану, турқинга қара?

«Сувайш»нинг биз учун нимаси қизиқ?
Ўйлайлик яхшиси, тўплашни озиқ!».

-«Сен бундай ўйлама, калтабин бўлиб,
Шундай давом этса, кемалар қолиб,

Қўлга ўргатишиб, бўлсада қийин,
Бизда юк ташишар, кемадай кейин!

Икки денгиз аро, юк ташиб кунда,
«Бўзчи мокиси»дай қатнаймиз унда!».

-«Каналдаги мушкул, тезроқ ечилсин,
Ишқилиб, кеманинг — йўли очилсин!…»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz