«Танхо бўлган…» (Қизиқарли суратлар — шеърий изохлар билан)

ТАНХО БЎЛГАН:

-«Ўтирибсан ёлғиз, не сабаб?,
Ачинсангчи, ўзингга қараб!».

-«Сўнг бир умр — ёлғиз ўтгандан,
Танхо бўлган — дуруст, минг чандон!…».

ФИЛЛАР ХАМ ДЎСТ:

-«Эх одамлар одамлар,
Боғда пишган бодомлар!

Эсимда ўша дамлар,
Айрилиқлар — аламлар!

«Раму»нинг жасорати,
(Актёрлар махорати).

Ит дўст одамга — дерлар,,
Лекин қолишмас филлар,

Улар хам бекаму-кўст,
Бўлишар — одамга дўст!…».

ПИЁДА:

-«Шошмасдан ўтарди — йўлдан пиёда,
Хайдовчилар асаб — бўлар бу ёқда.

Хуқуқ бор — пиёда, хайдовчида хам,
«Муроса оши»ни — кўрайлик бахам!…».

ЁЛҒИЗ ҚОЛМОҚЛИК:

-«Агар инсон, ўзни ёмон этса хис,
Ёрдам берар — баъзан, қолмоқлик ёлғиз!…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ