Россия ИИВ мамлакатда ноқонуний юрган мигрантлар 30 сентябргача ҳужжатларини расмийлаштирмаса, уларни депорт қилиш ҳақида огоҳлантирди.

“Россияда ноқонуний юрган ўзбекистонликларнинг қолиш муддати 30 сентябрда тугайди” — Россия ИИВ

Фото: РИА Новости / Максим БлиновРоссия ИИВ мамлакатдаги мигрантларга коронавирус пандемияси туфайли берилган енгиллик муддати тугаётгани муносабати билан 2021 йил 30 сентябргача барча ҳужжатларни расмийлаштиришни тавсия қилди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Аввалроқ, Россия президенти мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган меҳнат мигрантларига 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берувчи тегишли фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, Россияда миграция қонунчилигини бузган меҳнат мигрантларини мамлакат ҳудудидан мажбуран чиқариб юбориш пандемия даврида вақтинча бекор қилингани ҳақидаги тартиб 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.

Бунда, миграция қонунчилигини бузган, шу жумладан Россияда бўлиш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган меҳнат мигрантлари мамлакат ҳудудидан мажбуран чиқариб юборилади ва кейинчалик Россияга киришига маълум муддат учун тақиқ қўйилади. 

«Фармонда белгиланган меъёрларнинг амал қилиш муддати яқинлашиши муносабати билан, миграция марказлари ва Россия ИИВ ҳудудий органларида навбатларнинг олдини олиш мақсадида, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳужжатларни ўз вақтида олиш ҳамда ваколатли ташкилотлар ходимлари нисбатан камроқ банд бўлган вақтда, яъни кунинг иккинчи ярмида ташриф буюришни тавсия қилади”, — дейилади Россия ИИВнинг қайта огоҳлантиришномасида.

От qwert.uz