«Халоскорим…» (Қизиқарли суратлар — шеърий изохлар билан)

ХАЛОСКОРИМ:

-«Термуламан самога узоқ,
Самодаги бор нарса жумбоқ.
Шахзодамсиз, жоним фироқда,
Халоскорим, афсус — йироқда!…».

.

ҚЎЛГА ОЛИНГ:

-«Уйлаяпсиз не хақда хоним?»,
-«Ахир қандай сотаман молим?».

-«Сиз тўғриланг аввал куйлакни,
Бетартиблик эзар юракни.

Қўлга олинг ўзингизни сал,
Қаранг, хаёт — нақадар гўзал!…».

ХОЛВА ДЕГАН БИЛАН:

«Базан эшитдириб, шундай дейишар:
-Яхши яшаш барчамизга ярашар!.

Холва деган билан, оғиз чучимас,
Яхши ишлаш учун -хали кеч эмас!…».

ҚАРОВСИЗ ҚОЛМОҚЛИК:

-«Тилингни чикардинг, менга атайин,
Шошмай тур, мен сендан — кабоб килайин!».

-«Қаровсиз қолмоқлик, биз учун дахшат,
Ташнаман, хўш энди, сувдан — бир «ўхшат»!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ