«Тепайки…» (Қизиқарли суратлар — шеърий изохлар билан)

Фото Андре Нобоа —  Unsplash

«ТЕПАЙКИ…»

«Коптокни шунчалик тепайки боплаб,

Рақиблар етолмай, йиғласин додлаб.

Рақибни чалғитиб, бўлсада қийин,

Дарвоза тўридан жой олар кейин!».

Фото  Б Ви  —  Unsplash

«Ё ХАЁТ, Ё МАМОТ…»

«Ё хаёт, ё мамот.. бошладик жангни!»,

«Сен аввал тросда, боғла орқангни!».

Блок RTB — Моб.F.Ad (ID блока: R-A-493493-6)
Фото Том Бриски  —  Unsplash

«ОМАД»

«Тўп бориб халқага тушиши билан,

Хайқириқ овози янграйди баланд!

Халқага тушмаса — келмасдан омад,

Атрофдан ёғилар — афсус, надомат!».

Фото  Venti Views  —  Unsplash

«ТУРМУШ ЮКИ»

«Оғир штангани,  кўтарса аёл шахдам,

Кимдир кўтаролмас,  хатто турмуш юкин хам!».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ