«Дельтапланда…» (Қизиқарли суратлар — шеърий изохлар билан)
«ДЕЛЬТАПЛАНДА…»
— «Уча оласанми дельтапланда?»,
-«Фақат орзу қилиш — имкони менда!».
— «Демак қўрқасанми?» — «Йўқ, юқоридан
Тушгим келмай қолса — қўрқаман шундан!».
«БУ ОЛАМ…»
— «Кандай гўзал, бу олам — бир кара!
(Кўзойнак бўлмаса гар, оқ-қора).
Шу сабабдан, ўхшаманг Кешага,
Ишонманг — сиз рангли шишага!».
«ҚАНДАЙ ҚАРАШГА…»
— «Нахотки қуш ойга — ип билан боғлиқ?»,
— «Масалага қандай — қарашга боғлиқ!».
«ГЎЗАЛЛИГИМ…»
— «Ха тўтиқуш, нечук бунча хомушсан,
Сен хам ахир, аслида гўзал қушсан!».
— «Гўзаллигим тўғри, патларим сабаб,
Лекин айрим инсонларда йўқ адаб.
Кеча қаранг, бир арзанда қиз пойлаб,
Патим юлиб олди, колдим вой-войлаб!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ