Фото Taisiia Stupak — Unsplash

«МУСИҚА…»

— «Мусиқа  калбларни  — қачон забт этар?»,

— «Созингга қалб қўринг — қўшилса  агар!…»

Фото Họa Sĩ Gió — Unsplash

«ХАТТО ЎЗИМГА…»

— «Нима чизаяпсиз, рассом қиз — қани?»,

— «Ўзим хам билмайман  —  нелигин буни».

— «Ие, нега ахир, бу маълум кимга?»,

— «Сиримни айтмасман, хатто ўзимга!

Фото Moise M — Unsplash

«УЧМАСАНГ…»

— «Нима қиласан ахир — учмасанг қанот тақиб?»,

— «Сув ичида қуш каби — сузаман қанот қоқиб!…».

Фото Maxime Vandenberge — Unsplash

«КЕРАК ЙЎЛНИ ТАНЛАСА…».

— «Йўл иккига ажралса — нима қилсин йўловчи?»,

— «Керак йўлни танласа — ошиғи бўлар олчи!…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz