«Айёр…» (Қизиқарли суратлар — шеърий изохлар билан)
«АЙЁР…»
-“Шундайлар бор — текин томоқ, ўзи хўп айёр,
Ўроқда йўқ, машоқда йўқ — хирмонда тайёр!”.
«ЁЛҒИЗ ҚОЛГАНДА…»
-“Инсон ўзи билан — ёлғиз қолганда,
Ширин орзуларда — ўйга толганда,
Энг бахтли инсонга — айланар шунда,
…Такрорланса эди — шу туйғу кунда!”.
«ЁРДАМ СЎРАЙ ОЛСАНГ…»
-“Ёрдам сўрай олсанг — ўтмай вақтидан,
Бахраманд бўл ёрдам — олиш бахтидан!”.
«ТЕПАГА ҚАРАСАНГ…»
-“Тепага қарасанг, майли-ю аммо,
Оёғинг остида — йўқми муаммо?”.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ