«Ажратмай, суратга олишар…» (Қизиқарли суратлар — шеърий изохлар билан)
«АЖРАТМАЙ, СУРАТГА ОЛИШАР…»
Нимани талашиб — филлар уришар,
Одамлар кузатиб — четда туришар.
Филлар хам уришиб — чарчаб, дер аранг:
-«Ажратмай — суратга олишар, қаранг!».
«ҚОРБОБО НОНУШТАСИ…»
-«Ким у ташқарида нонушта қилган?,
Ташқари изғирин — юзни силаган!”.
-«Ха, бу ўзимизнинг — қорбобо унда,
Шу тарзда тановул қилар — у кунда!».
«АЁЗ БОБО ВА «ЎША»…»
-«Не сабаб, ўрмонда турибсан ёлғиз,
Сен совуқ қотдингми, айтчи — сулув қиз?»,
-“Бошни кўп қотирмай, Аёз бобожон,
Аввало иситмоқ учун қил имкон.
Ва кейин, химматинг — кўрсатиб озроқ,
Қаллиқ ва сарпони — совға қил тезроқ!».
«ҚИЗҒАНЧИҚ…»
-«Совғаларинг бунча кўп қизча?,
Бизларга хам бериб қўй пича!».
-«Ишонинглар менга — чин сўзим,
Қуруқ қути — буларнинг ўзи!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ