«Нега ойнинг ярми…» (Қизиқарли суратлар — шеърий изохлар билан)
«НЕГА ОЙНИНГ ЯРМИ…»
-«Нега ойнинг ярми ёруғ, қоронғу ярми?»,
-«Хаёт шундай нотекис, ё — «танлов»лар борми?».
«ХАРАКАТДА БАРАКАТ…»
-«Қор остида, нима хам бор, эсиз ҳаракат!»,
-«Билмайсанми, ахир — харакатда баракат!».
«МУҚАДДАС ЗАМИНДАН…»
-«Кўкка кўтарилиб, яйрадим — бироқ,
Муқаддас заминдан — бўлмайлик йироқ!».
«ЎЗ ҲИДИ БОР…»
-«Хар нарсанинг ўз ҳиди бор — йўқ шубха бунга,
Асосийси, қай кўз билан — қарамоқ унга!”.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ