
«УЙҚУ ЖОЙ ТАНЛАМАС…»
-«Уйқу жой танламас — бу тўғри, аммо,
Жой уйқу танласа — бу не муаммо?».

«ХАЗОН…»
-«Қиё хам боқмадинг — деразам томон?»,
-«Деразанг олдида — хазон, бу ёмон!».

«ҚЎЛНИ СИЛТАБ…»
-«Қўлни силтаб, бор-е — дейсан баъзида,
Ютқазади шундай деган — аслида!».

«ТИНГЛАНГ ВА ИШОНИНГ…»
-«Баъзида табиат — моҳир эртакка,
Эртаклар тўқийди — бир ўзи якка.
Уйғотмоқ истайди — меҳр ўзига,
Тингланг ва ишонинг — унинг сўзига!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ
