
1
Сизни “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан чин юракдан табриклаб, баркамол авлодни вояга етказишдаги эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.Хонадонингизда саломатлик, тинчлик, хотиржамлик ва мехр-оқибат барқарор бўлишига тилакдошмиз! Келгуси ишларингизда ва хаётингизда хамиша сизга омад қуши ёр бўлсин!
2
Хурматли ____________________________ !
Сизни кириб келаётган “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан чин юракдан муборакбод этиб, Устоз деган шарафли ном эгаси сифатида бундан буён хам барча шогирдларга ўрнак бўлишингизда тилакдошмиз. Сизга хамда оила аъзоларингизга сихат-саломатлик, узоқ умр хамда бахт-саодат тилаб қоламиз! Байрамингиз қутлуғ бўлсин!
3
“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан, таълим-тарбия борасидаги олийжаноб мехнатингиз хақи-ҳурмати — Сизга мустахкам соғлик ва кўтаринки кайфият йўлдош бўлишини, Лабингиздан кулгу аримаслигини, бахтли онлар хонадонингизни асло тарк этмаслигини тилаб қоламиз! Байрамингиз муборак бўлсин!
4
“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан — ўқувчиларини ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган Сиздай Устозимиз борлигидан фахрланиб, Сизни касб байрамингиз билан чин қалбдан муборакбод этамиз! Ушбу байрам Сизга кўпдан — кўп қувончли ва бахтли лахзаларни хадя этсин. Барча эзгу орзу-истакларингиз руёбга чиқсин! Аъло кайфият Сизга бир умр йўлдош бўлсин!
5
“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Сиздай фидойи касб эгаларини қизғин қутлаб, Сизга ва Сиз қатори оила аъзоларингизга мустахкам соғлик, бахт-саодат хамиша ҳамроҳ бўлиб қолишида хамда улкан зафарларга эришишингизда тилакдошмиз. Кундалик ҳаётингиз мазмунли ва қизиқарли бўлишини, бахтли лахзаларда хамиша оилангиз билан ҳамнафас бўлишингизни, битмас-туганмас бахт-саодат, сихат-саломатлик ва қут-барака Сизга ҳамиша йўлдош бўлишини астойдил тилаб қоламиз!
6
Юртимизга кириб келаётган “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан, аввало Устоз сифатида илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожига қўшган хиссангизни инобатга олиб, Сизга келгуси ишларингизда хамиша омад кулиб боқишига тилакдошмиз! Сизга хар доим хам яқин инсонларингизнинг мехр-оқибатларидан мушарраф бўлиш бахти насиб этсин. Оилангизда хар доим тинчлик-хотиржамлик, ўзаро мехр-оқибат туйғулари барқарор бўлсин!
7
Сиз Азиз Устозларнинг берган билим ва тажрибангиз, истеъдод ва маҳоратингизга тахсинлар айтган ҳолда, “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами сизга ва сиз қатори оила аъзоларингизга қуёш хароратини, келажакга бўлган умид-ишонч хисларини, улкан хурсандчиликларни ва ижобий ўзгаришларни олиб келишида тилакдошмиз!. Чин кўнглимиздан келгуси хаётингизда тинчлик, осудалик, қут-барака, тўкин-сочинлик хамиша йўлдошингизга айланишини тилаб қоламиз!
8
“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Сизни қизғин муборакбод этиб, бизга Устоз сифатида узоқ йиллар фаолият кўрсатиб, бугунги кунда биз каби шогирдларига ўз маслаҳатларини аямай, қалбимиздан муносиб ўрин эгаллаган Сиздай Устозимиз борлигидан фахрланиб, оилангиздан чексиз қувонч, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик , қувончли кунларингизда хонадонингиздан мехмонлар аримаслигини, Омад хамда муваффаққият ҳаётингизда чин маънода йўлдош бўлишини астойдил тилаб қоламиз!
9
Муҳтарам ўқитувчи-мураббийлар, азиз устозлар! Ушбу “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Сизга чин қалбимиздан оилавий бахт, тинч-тотувлик ва фаровон хаёт насиб этишини хамда қувонч, бахт-саодат хонадонингизнинг абадий мехмонига айланишини тилаб қоламиз! Касб байрамингиз қутлуғ бўлсин!
10
Хурматли қадрдон Устозлар! Сизларни “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни”байрами муносабати билан чин юрагимдан муборакбод этиб, хонадонингизга файзу-барака, баркамол авлодни вояга етказишдаги эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз. Сизларга ушбу байрам шарафи билан янгидан-янги муваффаққиятлар, ижобий ўзгаришлар ва омад ёр бўлишини астойдил тилаб қоламиз. Бундан ташқари, барча келгуси ишларингизда хар қандай тўсиқларни мардонавор енгиб ўтиб, эзгу мақсадлар сари дадил одимлаб боришингизни ва омад калити хамиша чўнтагингизни тарк этмаслигини астойдил хохлаб қоламиз! Хамиша соғ-саломат бўлинг, лабингиздан кулгу аримасин!
11
“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан, ҳаётимиз чароғбонлари хисобланмиш Сиз барча Устозларни чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз! Хонадонингизга битмас-туганмас бахт-саодат ва қувонч ташриф буюрсин. Дастурхонингизда доимо тўкин-сочинлик хукмрон бўлсин! Омад қуши сизга ва яқинларингизга ҳамроҳ бўлиб қолсин!
12
Қадрли Устозлар! Ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча шогирдларингиз номидан Сизларни “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан чин кўнглимиздан самимий тарзда табриклаб, оилангизда хар доим файзу-барака, саломатлик, тинчлик ва хотиржамлик хукмрон бўлишида тилакдошмиз! Чехрангизни қувонч ва табассум тарк этмасин! Байрамингиз қутлуғ бўлсин!
13
Хурматли ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, !
Сизнинг ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли меҳнатингизни муносиб қадрлаб, Сизни ва оила аъзоларингизни “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Хонадонингизни доимо тўкин-сочинлик, саломатлик, бахту-саодат тарк этмаслигига тилакдошмиз! Байрамингиз муборак бўлсин, Азиз Устоз!
14
Хурматли ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, !
Сизни барча хамкасбларимиз номидан “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан чин қалбимиздан табриклаб, ёш авлодга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар асосларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни асраб-авайлаш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни бундан буён ҳам аямасдан астойдил хизмат қилишингизга ишонч билдирган холда, Сизга ва оила аъзоларингизга сихат-саломатлик, оилавий бахт, тўкин — сочинлик, фаровон ва мустахкам турмуш саодатини тилаб қоламиз! Қалбингизда қувонч, лабингизда кулгу ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ