
«УНУТМАСИН АЁЛ…»
-«Унутмасин аёл — аёл эканин,
Акс холда, ўрар — ўзи экканин!».

«КИМДИР…»
-«Ҳаёт сўқмоқлари — шу қадар сирли,
Тақдир эшиклари — очилгай турли.
…Кимдир олқиш олиб — кирар эшикдан,
…Кимдир маъюс тортиб — қарар тешикдан!».

«ИРМОҚЛАР…»
-«Ирмоқлар қўшилиб — дарёни қўллар,
Шу зайл ободдир – саҳролар, чўллар!».

«ХОТИРАЛАР…»
-«Хотиралар нега — юракни ўртар?»,
-«Ўтмиш хатолари — домига тортар!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ
