Фото   —   Unsplash
"ЛОАҚАЛ КЎЗГУГА ТАҚЛИД ҚИЛСАЛАР..."                                                                                                                                                                                                          -"Инсонлар  кўзгуга - дўстки шунчалар,
Йиғлашса йиғлар у - кулар кулсалар.
Лекигин қанийди - баъзи инсонлар,
Лоақал кўзгуга - тақлид қилсалар!".
Фото   —   Unsplash
"ГЕРБАРИЙ..."                                                                                                                                      -"Гул ўз эгасига - бормаса етиб,
Асир олишади   -  "Гербарий" этиб!".
Фото   —   Unsplash
"ҚАДРИГА ЕТМАСАК..."                                                                                                                                      -"Кимнидир  "қадри"га - етмасак, унда,
Ойга дардимизни - айтамиз тунда!".
Фото   —   Unsplash
"ТАШВИШСИЗ ҲАЁТ ЙЎҚ..."                                                                                                                                               -"Беташвиш яшашни - кўрамиз афзал,
Ташвишсиз ҳаёт йўқ - аслида азал!".

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz