Саримсоқ ва райҳон қўшиб пишириладиган қийманинг таъми таомнинг мазали чиқишига ҳисса қўшади.
— Manba: «Daryo» nashri.

Керакли маҳсулотлар:
- помидор — 800-900 г;
- пиёз — 1 дона;
- саримсоқ пиёз — 3 дона;
- ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
- қуритилган райҳон — 1 ош қошиқ;
- долчин;
- қизил мурч;
- қийма — 200 г;
- туз, мурч;
- спагетти хамири — 170 г.
Тайёрланиш жараёни:
- Бир неча сонияга қайноқ сувга солинган помидорнинг пўстини артиб, майда бўлакларга бўлинг.
- Пиёз ва саримсоқни майдаланг.
- Ўсимлик ёғи солинган товада пиёз, кейин эса саримсоқ, райҳон ва долчин қўшиб аралаштиринг.
- Аралашмани тованинг четига суртиб, ёнига гўшт солиб қовуринг.
- Бир дақиқадан кейин ҳаммасини аралаштирсангиз бўлади.
- Помидор қўшиб яна 15 дақиқа пиширинг.
- Туз ва мурч сепинг.
- Спагетти хамирини тузли сувда пишириб олинг.
- Хамир устига қиймали аралашмани солинг.
- Райҳон барглари билан безашни унутманг.
Ёқимли иштаҳа!