Мен — қароқчи қуёнман,
Кемаларни тунайман.
Қулоғимда зирагим,
Қахрлидир юрагим.
«Ўлжам»га солгум дахшат,
Менда йўқ рахм-шафқат.
Мени кўрсанг — қоч, беркин,
Менга овқатлар текин.
Жангда ютқазсам лекин,
«Қуён» бўламан секин!
МУАЛЛИФ.

Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ