Қушлар учиб кетдилар,
Узоқ мамлакатларга.
Яна ортга қайтишар,
Бахор келса бизларга.
Айни кўклам пайтида,
Улар қайтган бўлади.
Сайроқи товушларга,
Бутун олам тўлади.
Хозирча, майли, боринг,
Кеч қолманглар сафардан.
Манзилни «ёзиб» олинг,
Шошиб қолманг қайтганда!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ