Бобом айтсам сизларга,
Зўр миришкор боғбондир.
Боғдаги дарахтларга,
Онадай мехрибондир.
Бобом кекса бўлса хам,
Чарчаш билмайди сира.
Хаттоки қиш келса хам,
Боғ ичида овора.
Бобомга дейман: -«Нега,
Дарахтга гўнг солинар?».
Бобом дер: -«Шундагина,
Мўл-кўл хосил олинар!».
Шу каби саволларга,
Бобом кўмиб ташлайман.
Жавоб олгач уларга,
Мен хам ишни бошлайман!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ