БЕОЗОР:
-«Қўрқиб кетманг, беозорман мен жуда!»
-«Ха, албатта, беозорсан — уйқуда!»
ЧУМЧУҚДАН ҚЎРҚҚАН…
-«Агар эккан бўлсангиз, ерга тариқ,
Демак мендан қўрқмаслигингиз — аниқ!»
ХАДИКСИРАШ:
-«Нима ният қилдинг, қўниб қўлимга?»
-«Эсон-омон учиб кетай, дедим уйимга!»
-«Нахотки сен ишонмасанг, менга шунчалик?»
-«Инсон билан ўртамизда, доим бор — хадик!»
ИНТИЛГАНГА:
-«Оддий шиллиққуртсан, бас қил қийналсанг!»
-«Интилганга толе ёр» — унутган бўлсанг!
ЎЗИМНИ ОТИБ КЕТМА:
-«Сал бўлмаса, отар эди овчилар!»
-«Ахир дўстим, овчилардан қочилар!»
-«Менга бир оз пул топиб бер, кетайин!»
-«Мени отиб кетмасанг бўлди, кейин!»
ЛАТИФА ЭСГА ТУШИБ:
-«Куйдирган калладай, куласан нега?
Кулишинг, эгами — бирор маънога?»
-«Савол беравериб, тегма ғашимга,
Ажойиб латифа — тушди эсимга!»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ
