БУ ЖИДДИЙЛИК:
-«Бу қандай мағрурлик, бунга не сабаб?,
Ким хафа қилди, хўш, ким бузди асаб?».
-«Бу мағрурлик эмас, жиддийлик фақат,
Жиддийлик — безарар, айни хақиқат!…».
ТЎХТА, БАС:
-«Бу автомашина — қаерга учар?,
«Тўхта, бас» — деган сўз, борлиқни қучар.
Агар жазм қилса, давом этмоққа,
«Қутқарув хизмати»н — мажбур кутмоққа!…».
МЕДИТАЦИЯ;
-«Нима бўлди?» — «Қулоқми?»,
-«Билишдан мен йироқман,
Балким, бу — «грация»?»,
-«Йўқ, бу — медитация!…»
ТАКРОРЛАЙМАН:
-«Жаноб, сизни борми айтар сўзингиз?»,
-«Хикоят хам айтаман, истасангиз!,
Лекин мен барибир, охир-оқибат,
Такрорлайман айтилганларни — фақат!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ