«БИР ХИНЖОМ ҚАХВА…»
-«Қаранг, шу бор-йўғи — бир хинжом қахва,
Қандли диабетдан инсонни сақлар!…».
«ТОПИЛУР ИМКОН…»
-«Хар қандайин ишга қодирдир инсон,
Харакат қилса бас, топилур имкон!…».
«АЖРАТИШ ҚИЙИН…»
-«Баъзида шодлик хам кучайган сайин,
Уни дод-фарёддан ажратиш қийн…».
«ЙЎЛ АХМОҚНИКИ…»
-Пиёдалар шошар, автоулов хам,
Светофор “буйруғин” кўришар “бахам”.
Билмаймиз, йўл баъзан, қайси ёқники,
Аслини олганда — йўл “ахмоқники”…!.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ