«ЯҚИНЛАР БИЛАН…»
-«Дилдан сухбат қурсанг — яқинлар билан,
Кўнглинг кўтарилгай — булутдан баланд!».
«НОБОП ХАМРОХ…»
-«Сайр қилса ёлғиз, зерикар инсон,
Бир хамрох топишга — бўлмагач имкон».
-«Нобоп хамрох билан — сайр қилгандан,
Ёлғиз сайр қилмоқ — дуруст минг чандон!».
«МУШУК БЎЛСА ХАМ…»
-«Қаранг, мушук бўлса хам, лекин,
Йўл четидан юраркан — секин!».
«МУСТАҚИЛ РАВИШДА…»
-«Мустақил равишда — ташланса қадам,
Етуклик чўққисин — забт этгай одам!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ