Янги йил дастурхонидан анъанавий тарзда оливье салати жой олади. Албатта, ушбу салат барчага бирдек манзур келади, аммо унинг ўрнини босувчи яна бир қанча мазали салатлар рецептини эътиборингизга ҳавола этамиз.
— Manba: «Daryo» nashri.

Фото: Marie Claire
Балиқ ва қовоқли салат рецепти

Фото: Marie Claire
Ажойиб кўринишга эга бўлган ушбу салат таъм борасида ҳам бошқалардан қолишмайди.
Керакли маҳсулотлар:
- пиширилган қовоқ – 60 грамм;
- хурмо – 40 грамм;
- апельсин – 50 грамм;
- руккола – 40 грамм;
- пиширилган қизил балиқ – 50 грамм;
- лимон, соя соуси, саримсоқ, зайтун мойи, занжабил.
Тайёрланиш жараёни:
- Апельсин ва хурмо бўлакларга бўлиниб, руккола билан аралаштирилади.
- Қовоқ катта бўлакларга бўлиниб, зираворлар билан печда 160-170 даражада 20 дақиқа давомида пишириб олинади.
- Апельсин ва хурмо аралашмасига балиқ қўшилади.
- Устидан занжабил, саримсоқ, соя соуси ва зайтун мойи қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади.
- Аралашма қовоқнинг устига солинади ва дастурхонга тортилади.
Кўкатли салат рецепти

Фото: Marie Claire
Витаминларга бой бўлган ушбу салат диэтадагилар учун айни муддао.
Керакли маҳсулотлар:
- турли хил кўкат барглари;
- авокадо – 60 гармм;
- брокколи – 60 грамм;
- бодринг – 50 грамм;
- яшил олма – 40 грамм;
- занжабил соуси – 40 грамм;
- уруғлар аралашмаси.
Тайёрланиш жараёни:
- Салат барглари ювилади ва қуритилади.
- Брокколи 1 дақиқа давомида қайнатилади ва совуқ сувда чайиб, тўғралади.
- Бодринг ва олма йирик шаклда тўғралади.
- Сўнгра ҳамма маҳсулот аралаштирилади, соус ва зираворлар қўшилади.
Ёқимли иштаҳа! Шуба остида сельд балиғи рецепти

Фото: Marie Claire
Ушбу салатда икки хил балиқ таъмини татиб кўриш мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- қайнатилган лавлаги – 40 грамм;
- қайнатилган картошка – 40 грамм;
- қайнатилган сабзи – 30 грамм;
- сельд балиғи – 40 грамм;
- музлатилган мускун филеси – 25 грамм;
- тухум – 1 дона;
- майонез – 50 грамм;
- хушбўй мой – 5 грамм;
- туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
- Барча қайнатилган маҳсулотлар қирғичдан ўтказилади.
- Филе юпқа паррак шаклида, сельд эса тўртбурчак қилиб тўғралади.
- Масаллиқлар думалоқ шаклда картошка, сельд, сабзи, тухум ва лавлаги кетма-кетлигида устма-уст қўйилади.
- Устига мускун филесининг юпқа бўлаклари жойлаштирилади. Таъбга кўра туз ва зираворлар сепилиб, хушбўй ёғ қуйилади.
Ёқимли иштаҳа! Нок ва страчателла пишлоғи қўшиб тайёрланадиган салат рецепти

Фото: Marie Claire
Нок ва пишлоқнинг уйғунликдаги янги таъмидан баҳраманд бўлинг.
Керакли маҳсулотлар:
- кўкат барглари аралашмаси – 30 грамм;
- нок – 30 грамм;
- мол гўшти – 15 грамм;
- страчателла – 60 грамм;
- бальзам сиркаси – 0,5 чой қошиқ;
- зайтун мойи – 1 ош қошиқ;
- қовоқ уруғи – 7 грамм;
- кунжут – 3 грамм.
Тайёрланиш жараёни:
- Кўкат барглари аралашмаси идишга айлана солинади.
- Нок узунчоқ паррак шаклида тўғралади ва кўкатлар билан аралаштирилади.
- Аралашмага пиширилган мол гўшти тўғраб қўшилади ва идиш ўртасида жой қолдирилади.
- Страчателлага бироз нок қўшилиб, идишнинг ўрта қисмига қуйилади.
- Салат устидан бальзам сиркаси ва кунжут сепилади.
Ёқимли иштаҳа! Дангаса балиқ салати

Фото: Marie Claire
Навбатдаги ушбу мазали салат ҳам байрам дастурхони учун айни муддао.
Керакли маҳсулотлар:
- тунец балиғи – 300 грамм;
- помидор – 2 дона;
- маккажўхори – 3 ош қошиқ;
- булғор қалампири – 1 дона;
- тузланган бодринг – 2 дона;
- лимон – 1 дона;
- кўкат ва зайтун мойи.
Тайёрланиш жараёни:
- Тузланган бодринг, булғор қалампири, балиқ ва кўк пиёз майда тўғралади.
- Помидор пўсти олиниб, тўртбурчак шаклда тўғрлади.
- Барча маҳсулот идишга солинади, маккажўхори, зайтун мойи, лимон шарбати, туз ва зираворлар сепилади.
- Салат кўкатлар билан безатилади.
Ёқимли иштаҳа!