Тўртликлар (Хаёл…)
Хаёл сурганда инсон, Тушар гўё тузоққа. Хаёлин бўлсанг шу он, Учиб кетар узоққа! ...
УНИВЕРСАЛЬНЫЙ РАЗВЛЕКАТЕЛЬНЫЙ & ИНФОРМАЦИОННЫЙ & ЛИТЕРАТУРНЫЙ & НОВОСТНОЙ ПОРТАЛ
Хаёл сурганда инсон, Тушар гўё тузоққа. Хаёлин бўлсанг шу он, Учиб кетар узоққа! ...
Доимо тарозининг, Енгар оғир томони. Одатда инсонларнинг, Енгилади ёмони
-"Телевизорни ёқиб қўй, Хозир бошлайди эртак!". -"Ахир бўлди икки ой, Бузилганига тентак!"
Кўз, қулоқ, тил - уччовлон, Бир танада жойлашиб, Инкор қилар бир-бирин, Қолишади тортишиб!
Хаёт қизиқ инсонлар, Туғилиб, ўзи йиғлар. Хаётни тарк этсалар, Кўз ёш тўкар бошқалар!
Қўнғиз деса, боласини «оппоғим», Типратикон деяр экан «юмшоғим». Ўша «оппоқ», «юмшоқ» етиб вояга, Кейин ўксиб, урманг бошни қояга!
Муаммо кўп хаётда, Барига бордир ечим. Бунинг учун албатта, Сабр бўлмоғи мухим.
Узоқ вақт айрилиқ азоби недир, Билингки, бу сизга оғир синовдир. Айрилиқ дегани эмас хиёнат, Садоқат – бир умр сизга омонат!