ФЛЕШКА:

Куйиб қолади тез, тез,

Пулим эсиз, эх эсиз!

***

ДИСК:

Диск дерлар мени хамон,

Чизилиб қолсам ёмон.

***

СИЧҚОНЧА:

Мени исмим сичқонча,

Хизматдаман ўлгунча.

Ишлайман бузилгунча,

Симларим узилгунча!

***

ВИНТ (МИЯ):

Компьютер миясиман,

Маълумот уясиман.

Менга вирус туширманг,

 Диққатимни оширманг!

***

КЛАВИАТУРА:

Менсиз чала барча иш,

Қолиб кетар қанча иш,

Мени босгин авайлаб,

Ташлаворма, атайлаб!

***

ПАРРАК:

Менинг бурчим совутмоқ,

Қизиб кетса овутмоқ,

Айланаман пириллаб,

Ёлғиз қолсам, чириллаб!

***

МОНИТОР:

Маълумотни кўрсатиб,

Ранг, шаклни ўхшатиб,

Вазифамни уддалаб,

Кўрсатаман битталаб!

***

ПРИНТЕР:

Мижозларни шод этиб,

Файлларни чоп этиб,

Вазифамни ёд этиб,

Офисни обод этиб,

Менга тушганда, кўзинг,

Инсон ўзинг, инсон ўзинг!

***

КОЛОНКАЛАР:

Чарчасанг мен доим, сенинг ёнингда,

Эшитсанг жўш урар ғайрат қонингда!

***

DVD READER:

Диск ўқиш вазифамдир,

Лазер эса кўзимдир.

Дисклар қолса чизилиб,

Мен қоламан эзилиб!

***

ЧИП:

Вазифам бор мени хам,

Флешкадан қайтим кам.

Мен хам маълумот сақлаб,

Ишлайман, ўзим оқлаб!

***

ТАГЛИК (КОВРИК – ГИЛАМЧА):

Сичқонча хамрох менга,

Ўзин ташлаб сиртимга.

Мисли ёввойи қуён,

Сирпанар у ён, бу ён!

***

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz