АММА:
Жиянларга парвона,
Она ўрнида она.
Лек жахли чиқса яна,
Ундан яхши бегона!
***
ЁН ҚЎШНИ:
Келган совчини албатт
Айнитар қилиб ғийбат!
***
ҚАЙИНСИНГИЛ:
Сўзи кескир ханжардай,
Қарашлари захардай.
Нарсаларни акт қилар,
Келинни инфаркт қилар!
***
БАЙРАМЛАР
Қудалар харажатда,
Пойга қилиб ўзаро.
Орқасидан албатта,
Бир кун бўлар можаро!
***
ХОЛА:
Мехрибон жиянларга,
Гиргиттон мехмонларга.
***
ТОҒА:
Тўйларда тўкиб савлат,
Тўрдан жой олар албатт!
***
БУВИ:
Мехнат қилиб толмаган,
Битта хам тиш қолмаган.
Насихатда эрта-кеч,
Дуодан чарчамас хеч!
***
КУЁВ:
Гарчи ўғилдир куёв,
Лекин барибир у “ёв”!
***
КЕЛИН:
Одобли нихоятда,
Бир йиллик кафолатда!
***
ҚАЙНОНА:
Жиддий тутиб ўзини,
Ўйлаб айтар сўзини.
Шундай ўтар хар куни,
Генерал дейсиз уни!
***
ҚАЙНОТА:
Мўйловлари шоп каби,
Қорни чиққан қоп каби.
Гапирсанг чиқасадан,
Оғиб қолар эсидан!
***
ҚАЙИНИ:
Хизмат қилар барчага,
Елкадошдир поччага.
“Кўпайиб” кетса бироқ,
Уйга жўнатинг тезроқ!
***
ДАСТУРХОНЧИ:
Дастурхонни тузатиб,
Мехмонларни кузатиб,
Жўнатади мехмонни,
Еб улгурмай таомни!
***
КУЁВ НАВКАРИ:
Йигитлар ўт юракли,
Куёвга хўп керакли.
Бўлишар жонли тўсиқ,
Ўйнашар бўлса қўшиқ!
***
КЕЛИННИНГ ДУГОНАСИ:
Келинга яқин сирдош,
Маслахатдош, маслакдош.
Сир сақлашни билади,
Баъзан “гуллаб” қўяди.
***
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ