Оқсилларни блоклаш кўз тўр пардаси хужайралари йўналишини ўзгартиришга мажбур қилди

АҚШ олимлари шикастланган кўз тўр пардасини таклаш йўлини кашф қилдилар — деб ёзади «Mail.ru health».

Pixabay.com / CC0

Бунинг учун улар оқсилларни блоклаш каскадини ишга туширдилар, бу эса сичқонларнинг кўз тўр пардасидаги хужайралар бошқа турдаги хужайраларга икки баробар кўпроқ айлана бошлаган. Келгусида бу усул йўқотилган кўриш қобилиятини нафақат сичқонларда, балким инсонларда хам тикланишига олиб келиши мумкин.

Кемирувчилар кўз тўр пардасида регенерация жараёни кузатилмайди. Лекин, кенг оммалашган данио-рерио балиғида аксинча бўлиб, хужайралар тикланади. Мюллер хужайраси деб аталувчи данио-рерио балиғи кўз тўр пардаси таркибига кирувчи махсус хужайралар кўз тўр пардасининг нейронига айланади. Кемирувчиларда хам «Мюллер хужайраси» мавжуд бўлиб, лекин улар номаълум сабабларга кўра, пролиферация, яъни бошқа турдаги хужайрага айлана олмайдилар. лекин барибир, улар бошқа турга айланишни бошлайди, лекин тезда сўниб қолади.

Олимлар нима учун бундай ходиса рўй беришини, бу холда қандайдир чора кўришнинг имкони борми ёки йўқми деган саволга жавоб топмоқчи бўлишди. Улар организмларни ўсиши ва ривожланишини назорат қилувчи, оқсиллар тўпламидан ташкил топган «Hippo» сигнал йўлини эсладилар. «Hippo» трансскрипцион фактор CUCLIN D1 оқсилини синтез қилишда қўлланиладиган YAP оқсили билан боғланишни билади. У эса ўз навбатида Мюллер хужайралари нейронга айланиши учун зарур.

Олимлар Мюллер хужайрасини кўз тўр пардасининг бошқа хужайрасига айлантириш ва шу тариқа YAP оқсилини тиклашга «Hippo» халақит беради деб тахмин қилмоқдалар. Буни текшириш учун, «Hippo» га кирувчи ва YAP оқсили билан боғланиб, уни бартараф қилувчи Lots1 ва Lots2 оқсиллари ўчирилган сичқонлардан фойдаландилар.

Сичқонлар туғилганидан 21 кун ўтгач, тадқиқотчилар уларнинг кўз тўр пардасини ўрганиб, CYCLIN D1 оқсилининг миқдори ошиб кетганлигини аниқлашди. Бундан ташқари улар тажриба остидаги сичқонларда пролиферация босқичида кўз тўр пардаси хужайралари миқдори назорат гурухидаги хайвонларникига қараганда кўпроқ эканлигини аниқладилар.

Тажрибанинг 2-босқичида олимлар бошқа сичқонлар билан тадқиқот олиб бордилар. Энди улардаги «Hippo» га йўлидаги оқсилларни эмас, YAP оқсилини алмаштирдилар. Улар бу оқсилнинг серин аминокислотасининг барча қолдиқлари аланин билан алмаштирилган шаклидан фойдаланишди-ки, натижада Lots1 ва Lots2 оқсиллар у билан боғлана олмади. Ушбу шаклдаги оқсилли сичқонларга NMDA рецептори уколини қилиб, кўз тўр пардасини шикастладилар, 5 кундан кейин, олимлар кўз тўр пардаси шикастланмаган назорат гурухидагиларга қараганда кўз тўр пардаси пролиферация қилинган хужайралар миқдори 2 баробарга кўп эканлигини гувохи бўлдилар.

Тажриба доирасида хозирча тиббиёт мутахассислари «Мюллер хужайралари» нинг пролиферациясига эришдилар холос.

Эндиликда олимлар Мюллернинг пролиферацияланувчи хужайраларини қандай қилиб шакастланган кўз тўр пардасидаги хужайрага алмаштириш устида бош қотиришмоқда.