Неапол шаҳридаги Сан-Пауло стадионида 8 июль, душанба куни бўлиб ўтган енгил атлетиканинг найза улоқтириш бўйича саралаш баҳсларида иштирок этган Санобар Эркинова 52,87 метр натижа кўрсатиб, мусобақанинг финал босқичига йўл олди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий сайти

Мазкур мусобақада 23 та давлатдан кўплаб спортчилар қатнашмоқда —  деб бу хақда «Daryo» нашри xabar beradi 

Маълумот учун, найза улоқтириш бўйича финал баҳслари 10 июль куни ўтказилади.

Маълумот учун, Қўқон давлат педагогика институти талабаси бўлган Санобар жорий йилнинг апрель ойида Қатарда ўтказилган Осиё чемпионатида 54,75 метр натижа кўрсатиб, бешинчи ўринни банд этганди.

От qwert.uz