***

— Дадаси, «Туш ўнг бўлмайди, ўнг туш бўлмайди» дейилишини маъносини нима деб ўйлайсиз?

— Энди, онаси, бу шу деганики, мабодо масалан мен тушимда алахсираб, хар-хил аёлларни исмини айтиб чақира бошласам, бунга жиддий эътибор берма. Ахир туш ўнг бўлмайди-да!

***

— Қўшни махалладаги Рахмон бува вафот этибди. Сен уни танирмидинг?

— Йўқ, эслай олмадим.

-Барваста бўйли, қалин соқолли, кўзойнак хам тақарди?

-Билмасам, агар кўрсам балким танирман!

***

— Дада, нимага кеча бозорда бегона аёл сиздан «кўринмайсиз» деб сўради?

— Э, ўғлим, у аёл шифокорда, унга тез-тез кўриниб, ўзимни текширтириб туришим керак. Шунинг учун хам у «Нега қабулимга келиб, ўз вақтида кўринмайсиз?» демоқчи!

***

— Ташқарида одамлар қолмадими?

-Йўқ, барча одамлар ўз жойларини эгаллашди. Фақат хайдовчилар қолди!

***

— Онажониси, агар истасанг осмондаги ойни олиб бераман — деди башанг кийинган эр хотинига.

Хотини эса, бошидаги эскириб ранги ўчиб кетган румолини бошига қайта ўраб, деди:

— Овора бўлиб нима қиласиз, дадаси, ахир хамма нарсам борку!…

***

— Ўғлим, катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?

— Ғирт бекорчи бўламан, дада!

— Ие, ўғлим, бўнақада оилани келажакда нимани хисобига тебратмоқчисан?

-Хўш ўзингизчи дада, ғирт бекорчи бўла туриб, оиламизни хозиргача қандай тебратяпсиз?

— Э, ўғлим, хар бир оиланинг ўзига яраша бир «сир-синоати» бўлади!

Ота шундай дея, бошқа хеч нарса демасдан, хозиргина ишдан чарчаб келиб, кечки овқатга уринаётган оиланинг «сир-синоати» га, яъни хотинига маъноли қараб, жавобидан «мамнун бўлиб, «жилмайиб қўйди.

***

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz