Агар ён қўшнингизни сизга нисбатан қандай муносабатда эканлигини билишни истасангиз, у келаётган пайтда ўзингизни хушидан кетиб, йиқилган одамдай тутиб кўринг. Шунда, қўшнингиз энг биринчи сизни турғазиб, ёрдам кўрсатадими ёки телефонига тасвирга олиб, аввал интернетга жойлаштирадими, шуни осонгина билиб оласиз….

Агар маст холда гандираклаб кетаётган танишингизга ёрдам бермоқчи бўлсангиз, аввало, сиз хам ўзингизни маст бўлган одамдай тутишингиз керак. Чунки, айтишадику, «Қуш тилини — қуш тушунади» деб.

Агар хаммадан пул қарз сўраб, сўнгра бермай кетадиган одам сиздан қарз қўраса, унга озроқ миқдорда қарз бериб туринг. Сўнгра унга «Кўришганда берарсиз» денг. Шундан кейин у сиз билан асло кўришмасликка харакат қилиб, хеч қачон қайтиб қарз сўрамайди. Сиз хам озроқ пулдан кечиб, ундан қутуласиз!…

Агар бегона аёл билан СМС ёзишаётган бўлсангиз, уни турмуш ўртоғингизга ўзингиз кўрсатиб, айбингизга иқрор бўлинг. Шунда у сизни албатта кечиради (Бир озгина ғалва кўтаришини хисобга олмаганда албатта). Чунки, барибир бир куни қўлга тушасиз. «Ойни этак билан ёпиб бўлмайди» ку ахир!

Агар тоза хаводан тўйиб — тўйиб нафас олмоқчи бўлсангиз, уйдагиларни огохлантирмасдан, уйга кеч келинг. Шунда, эшикни хар қанча тақиллатсангиз хам улар эшикни дарров очишмайди. Шу алфозда, сиз хам ташқарида қолиб кетиб, очиқ тоза хаводан тўйиб-тўйиб нафас олиш бахтига муяссар бўласиз.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz