— Агар қўшнингизни уйида ёнғин чиқса, унга қандай ёрдам кўрсатасиз?
— Ие, ишқилиб, қўшнимни уйи мени уйим билан туташган эмасмиди?…

1-дўст:
— Салом дўстим, сендан хабар олай деб келган эдим. Ахволларинг яхшими?
2-дўст:
(Ичида) Қарз сўрагани келмадимикин? Нима деб бахона қилсам экан?…

— Дадаси, сиз мени яхши кўрасизми?
— (Эри ичида) Ие, қаердан дарров сезиб қолдийкин?

— Кечирасиз биродар, биз мана шу ён қўшнингизни қизига совчилик қилмоқчимиз. У хақида бирор маълумот бера оласизми?
— Мабодо, «маълумот» берганимни қўшнимга айтиб қўймайсизларми?

— Ичкиликни зарари хақида маъруза бўлар экан, унда иштирок этамизми?
— Унда чойхонада улфатлар билан қиттак-қиттак қилгани кечга қолмаймизми?

— Дадаси, кенжатойимизни тарбиячиси тайинлаб юборди, бадал пулини тезда топшириш зарур деди. Бугун шуни боғчасига ташлаб ўтасизми?
— Нима деб бахона қилсак экан-а?

Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ