— Жаноб, сиз ичасизми?
— Ха, ичаман.
— Ичиш соғлик учун зарарлигиничи, биласизми?
— Нималар деяпсиз, томингиз жойидами? Ичаман деганимда чой билан қахвани назарда тутганимни биласизми?!…

— Сиз қўрқинчли нарсалардан қўрқасизми?
— Қўйсангизчи, улардан заррача хам қўрқмайман.
— Вампирларданчи, яъни халигидай қонхўр одамсимон вахший махлуқлардан?
— Бу нарсалар сиздақалар ўйлаб чиқарган уйдирма. Бунақа махлуқлар хаёлимга хам келмаган!
— Бўлмаса, нимага сизни арқон билан боғлаб қўйганим хақида ўйлаб кўрдингизми?
— Менимча, хазиллашмоқчи бўляпсиз!
— Ха, довюрак йигит экансиз. Энди эса мана бу тишларимни кўряпсизми, Хечам қўрқманг. Бир марта қаттиқ оғриқ пайдо бўлади-ю, кейин у ёғини сезмайсиз…

— Қўшни кечаги футбол ўйинини кўрдингизми?
— Йўқ, кўрмадим!
— Ие, нахотки, хисоб қандай тугаганини хам эшитмадингизми?
— Йўқ эшитмадим. Лекин, ярим кечаси хаммаёқни бошингизга кўтариб, бақирганингизни бутун махалла қолиб, ўша футболчиларни ўзи хам эшитди!…

— Соат неча бўлганини айтиб юбора оласизми?
— Йўқ, узр, айта олмайман. Ўзингиз бемалол қўлимдаги соатга қараб, вақтни билиб олишингиз мумкин.
— Нега ахир?
— Чунки кўзларим ожиз, хеч нарсани кўрмайман.
— Хайрон қолдим, кўзларингиз хеч нарсани кўрмаса-ю, яна соат тақиб олганингизга ўлайми?
— Сиз каби тўрт мучали, кўзи соғ, лекин қалб кўзи кўр бўлган инсонларга вақтни билишда кўмак бериш учун!…
—

Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ