Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Ҳаётингиз энг ёрқин хис-туйғуларга, қизиқарли режаларга ва бахтли лахзаларга тўлсин! Сизнинг барча эзгу орзу-истакларингиз рўёбга чиқсин! Сизга хар қандай ҳаёт сўқмоқларини қоқилмасдан муваффаққият билан босиб ўтишингизда ва бу йўл билан мақсад сари олға интилишингизда тилакдошман! Ўзингиз эришган нарсаларингизни қадрига етинг ва янада кўпроқ ютуқларга эришиб, бахтиёрлик нашидасини суринг!

Таваллуд айёмингиз қутлуғ бўлсин! Сизга муваффаққият чўққиларини забт этиш бахти насиб этсин! Барча орзу-истакларингиз рўёбга чиқсин, ақлли, эсли-хушли бўлиш йўлида йўлдан адаштирмасин! Келажакда мард, жасур ва хақиқатгўй инсонлар қаторидан жой олишингизда ва албатта ўз бахт юлдузингизни учратишингизда тилакдошман!

Таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин! Сизнинг хаётингизда ғам, ташвиш ва маъюсликка ўрин қолмасин! Яқинларингиз Сиз билан фахрлансинлар ва сизга доимо содиқ ва мехрибон бўлиб қолсинлар. Қалбингизда кўтаринки кайфият хукмрон бўлсин! Юрагингиз тўридан жой олган инсонларни қадрлаш хисси асло Сизни тарк этмасин!

Сизни туғилган кунингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Хаёт йўлингиздаги барча эзгу истакларингиз амалга ошсин! Табассум юзингизни хеч қачон тарк этмасин, хар бир янги кунни қувонч билан қарши олиш бахтига муяссар бўлинг! Хаётнинг хамма жабхаларида хозиргидай кучли ва бетакрор бўлишингида тилкдошман!

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин! Сизга фаровон хаёт, омад, мустахкам соғлик ва вафодор дўстлар даврасида бўлиш насиб этсин! Хар доим кучли ва ақлли бўлишингизда тилакдошман. Бахт қуши доимо елкангиздан жой олсин! Барча яхши ният-мақсадларингиз рўёбга чиқсин! Омад калити чўнтагингизни тарк этмасин. Айёмингиз қутлуғ бўлсин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz