Туғилган кун учун СМС табриклари — шеър билан (Қиз болага)

Муборак туғилган кун,

Сенга барча тилагим.

Муқаддас айём бу кун,

Саломат бўл малагим!

Таваллуд кун муборак,

Барча дўстлар бундадир,

Хапқириб урар юрак,

Дунё кўзи сендадир!

Хазил СМС шеър:

Туғилган кунинг билан,

Табриклаймиз барчамиз.

Турсанг чап ёнинг билан,

Қутлаймизу, қочамиз!

Хазил СМС шеър:

Муборак бўлсин айём,

Эмасман Умар Хайём.

Лекин бағишлаб сенга,

Шу таваллуд кунинга,

Тўрт қатор шеър битайин,

Мехрим қўшиб атайин.

Мени дема, бетайин,

Қутлаб, сўнгра кетайин!

Жоним, айём муборак,

Қиларман эзгу тилак.

Юрак сенга талпиниб,

Чиқаман дер юлқиниб.

Хозирча ол гулимни,

Оқшом очгум кўнглимни!

Туғилибсан сен бу кун,

Дейман ойга «тез беркин».

Уялтирдинг сен уни,

Нишонлаймиз биз буни!

Қутлайман чин қалбимдан,

Айёминг қутлуғ бўлсин.

Гуллар берай чин дилдан,

Қалбинг қувончга тўлсин!

Муборакбод этаман,

Қутлайману, кетаман.

Чунки қадрим билмайсан,

Назар-писанд қилмайсан.

Олдингдан сув оққанда,

Қадрига етмайсанда.

Қадри билинган чоқда,

«Сув» бўлади йироқда!

Хазил СМС шеър:

Айём билан қутласам,

Гуллар тўшаб пойингга.

Лек ваъдамда турмасам,

Нима дейман ойингга?

Ер қаттиқ, осмон йироқ,

Туғилган кунинг бироқ,

Шуни қилиб бахона,

Учрашайлик пинхона,

Атайлаб олдим совға,

«Учрашув» томон олға!

Туғилган кунинг бу кун,

Мени таклиф қилмабсан.

Кўнглимда не борлигин,

Азизим, тушунмабсан.

Бардошлиман аслида,

Жахлимни сўндираман.

Деразангни остида,

Совғамни қолдираман!

Хазил СМС шеър:

Туғилган кунинг экан,

Сени табриклаш осон,

Совғам бўлур чинакам,

Олиб бераман қозон!

Айём муборак бўлсин,

Қалбинг қувончга тўлсин.

Умринг бўлиб зиёда,

Асло қолмай пиёда,

Бориб «Омад-Шоу»га,

Эга бўлгин «ДЭУ»га!

Хазил СМС шеър:

Туғилган кунинг экан,

Демак, зиёфат текин.

Совғам келар эртага,

Қилмаяпман жўрттага.

«Насия»га ёзиб тур,

«Вечер»га киргизиб тур!

Қутлуғ бўлсин, бу айём,

Поёндозмиз пойингга.

Бу кун ўзгача байрам,

Ой хуштор чиройингга!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ